Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Гутерриш мусулмонларга: “Сизлар ёлғиз эмассизлар, бутун дунё сизлар билан”

Гутерриш мусулмонларга: “Сизлар ёлғиз эмассизлар, бутун дунё сизлар билан”

22 март, жума куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Нью-Йоркдаги Ислом маданият марказига борди ва намоздан олдин нутқ сўзлади.

БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссари бўлиб ишлаган пайтимда мусулмон мамлакатларнинг меҳмондўстлигига мунтазам гувоҳ бўлганман, дунёда кўплаб чегаралар ёпиқ, бироқ улар ҳар доим кулфатда қолганларга ўз чегараларни очишган , деди Гутерриш.

Бир ҳафта олдин Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги икки масжидда эллик киши террорчи томонидан ўлдирилди, ўнлаб кишилар яраланди. БМТ Бош котиби мусулмонлардан бири масжиднинг киришида номаълум кишига унинг террорчи эканини билмаган ҳолда Салом, биродар деганини эслатди:
Бу мен қаттиқ ҳурмат қиладиган Ислом динига хос бўлган идрок, бу севги, шафқат, кечириш ва раҳмдилликнинг намоён бўлиши .

Шунингдек, у мусулмонларни қўллаб-қувватлашини билдирди:
Мен бу ерга сизлар ёлғиз эмаслигингизни айтиш учун келдим. Бутун дунё сизлар билан. БМТ сизлар билан. Мен сизлар биланман .

Manba: azon. uz
Киритилди: 22:30 23.03.2019. Ўқилди: 1932 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!