Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Гўшт нархи ўртача 12-13 фоизга арзонлади

Гўшт нархи ўртача 12-13 фоизга арзонлади

Куни кеча Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан гўшт ва картошка махсулотлари нархини туширишга қаратилган қонун қабул қилингани ҳақида айтгандик .

Унга кўра, 2021 йил 10 октябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, товуқ гўшти), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларини, картошкани ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, шунингдек уларни реализация қилиш бўйича айланмалари қўшилган қиймат солиғидан(НДС) озод қилиниши белгиланган.

❗️Қонун ҳақида оммавий ахборот воситаларида хабарлар тарқалиши фонида бугун савдо расталарида гўшт нархи арзонлашишни бошлади.

✅ Масалан, korzinka тармоқ дўконларида бугун мол гўшти ўртача 12-13 фоизга арзонлаган. Масалан, мол гўштининг тўш қисми 56990 сўмдан 49990 сўмга, қовурға қисми 64990 сўмдан 56990 сўмга, биқин қисми 68990 сўмдан 59990 сўмга, мушак қисми 89990 сўмдан 78990 сўмга арзонлаган .

Депутатларнинг кечаги қарорига нисбатан бўлган шубҳалар шу билан барҳам топса ажабмас.

Умид қиламизки, гўшт нархи қисқа вақт ичида бутун мамлакат бўйлаб арзонлайди.

Киритилди: 00:30 21.10.2021. Ўқилди: 7630 марта. Фикрлар сони: 16 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!