Бугун 9 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Гурбангули Бердимуҳамедов Маккада садақа берди

A A A
Гурбангули Бердимуҳамедов Маккада садақа берди

Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов бошчилигидаги делегация Макка шаҳридаги “Ал Ҳарам” масжидида садақа берди. Бу ҳақда Turkmenportal хабар берди.

Маълум қилинишича, 30 июнь куни жума намозидан кейин туркман халқининг Миллий етакчиси Қурбон ҳайити шарафига эҳсон қилган. Садақада мамлакат делегацияси аъзолари, шунингдек, муқаддас Каъбада Ҳаж зиёратига борган зиёратчилар иштирок этган.

Садақа чоғида Таборак сураси ўқилган, сўнг йиғилганларга миллий таомлар тортилган. Таом сўнгида иштирокчилар оятлар ўқиб, садақани Аллоҳ таолонинг қабул қилиши учун дуолар қилган.

Киритилди: 17:59 02.07.2023. Ўқилди: 2888 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!