Бугун 8 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Gunvor “Лукойл”нинг хориждаги активларини сотиб олишдан бош тортди

Gunvor “Лукойл”нинг хориждаги активларини сотиб олишдан бош тортди

Gunvor “Лукойл”нинг хориждаги активларини сотиб олишдан бош тортди, бунга АҚШ Молия вазирлиги компанияни “Кремлнинг қўғирчоғи” деб атагани сабаб бўлди — Politico.

Аввалроқ Россиянинг “Лукойл” компанияси АҚШ санкцияларига тушгани сабабли 20 миллиард евро қийматидаги хориждаги активларини сотишини эълон қилган эди. Орадан бир неча кун ўтиб, “Лукойл” Gunvor нефт трейдери билан бу масалада келишувга эришганди.

Битимни амалга ошириш учун АҚШ санкция органларининг розилиги зарур эди. Бироқ Қўшма Штатлар Молия вазирлиги буни рад этди.

"Путин бу маъносиз қотилликларни давом эттирар экан, “Кремлнинг қўғирчоғи” Gunvor ҳеч қачон фаолият юритиш ва фойда олиш учун лицензия олмайди", дея баёнот берди вазирлик.

Шундан сўнг, Gunvor вакили Сет Пиетрас Politico нашрига компания “Лукойл”нинг хориждаги активларини сотиб олиш бўйича таклифини қайтариб олганини маълум қилди.

Маълумотл учун, Gunvor 2000 йилда швед тадбиркори Торбьерн Торквист ва Владимир Путиннинг дўсти Геннадий Тимченко томонидан ташкил этилган. Тимченко 2014 йилда ўз улушини сотган бўлса-да, Торквист Россия билан алоқаларни сақлаб қолган.

Киритилди: 16:51 07.11.2025. Ўқилди: 1130 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!