Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ миллий терма жамоаси таркибига кирди

Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ миллий терма жамоаси таркибига кирди

Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ миллий терма жамоаси таркибига кирди. Бу ҳақда шахматчининг опаси, Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ аъзоси Ҳулкар Тоҳиржонова Facebook`даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Гулруҳбегим Тоҳиржонова аёллар ўртасида бўлиб ўтган АҚШ чемпионатида 2-ўринни қўлга киритди. Бу билан ўзбекистонлик шахматчи АҚШ миллий терма жамоасидан жой эгаллади.

Маълумот учун, Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳозирда АҚШда истиқомат қилмоқда.

Аввалроқ, опа-сингил шахматчиларнинг ўртанчаси Ҳулкар Тоҳиржонова Olamsport.com сайтига берган интервьюсида синглисини АҚШдаги Миссури университети шарафини ҳимоя қилиб, мусобақаларда иштирок этаётганини маълум қилган.

Ҳулкар Тоҳиржонова синглиси Ўзбекистон фуқароси эканлигини, лекин федерация ўзгарганини айтган эди.

«Бунга сабаблар кўп. Бу ҳақида омма олдида шов-шув қилмоқчи эмасдик. Биз фақатгина Ўзбекистон учун ўйнаганмиз. Асосий қарорни ўзи қабул қилди. Дадам, опам ва мен бунга қаршилик қилмадик. Гапирса гап кўп. Шу тўғри қарор деб ҳисобладик», — деган эди у.

Киритилди: 10:45 20.10.2021. Ўқилди: 2508 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!