Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Гулистондаги вилоят мусиқали драма театрида ёнғин чиқди

A A A
Гулистондаги вилоят мусиқали драма театрида ёнғин чиқди

Гулистондаги вилоят мусиқали Драма театрида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Таъкидланишича, бугун, 5 август куни соат 18:06 да Гулистон шаҳри «Шодлик» МФЙ, Ўзбекистон шох кўчасида жойлашган объектлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:09 да воқеа жойига етиб борган ҳамда соат 18:12 да ёнғинни қуршаб олиб, 19:00 да тўлиқ ўчирган.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида мурожаатлар келиб тушмаган.

Ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:15 05.08.2025. Ўқилди: 2377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!