Бугун 13 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Грузиянинг собиқ бош вазири 5 йилга қамалди

Грузиянинг собиқ бош вазири 5 йилга қамалди

"Грузия прокуратураси мамлакатнинг собиқ бош вазири Ираклий Гарибашвили билан протцессуал келишувга эришди. Унга кўра, Гарибашвили 5 йил қамоқ жазосини ўтайди ва давлатга 1 миллион лари (372 минг доллар) миқдорида жарима тўлайди. Сиёсатчига 9 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид солаётган эди. Шунингдек, Гарибашвилининг уйида тинтув пайтида топилган 6,5 миллион доллар маблағ мусодара қилинди", дея хабар бермоқда DW нашри.

Октябр ойи охирида Грузия прокуратураси собиқ бош вазирга жуда йирик миқдордаги ноқонуний даромадларни легаллаштириш бўйича расман айблов қўйганди.

Тергов версиясига кўра, Гарибашвили 2019–2024 йилларда мудофаа вазири, кейинчалик эса бош вазир бўлиб ишлаган даврида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган, олинган даромадларни эса оила аъзоларидан олинган совғалар сифатида расмийлаштирган. Гарибашвили, шунингдек, ўз мулкларини қариндошлари номига расмийлаштирган.

Гарибашвили 2011 йилда ташкил этилганидан буён ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясининг аъзоси ҳисобланади. Бир муддат у партия раиси лавозимида ҳам ишлаган.

Киритилди: 22:37 12.01.2026. Ўқилди: 415 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!