Европа Иттифоқи давлатни мудофаа соҳасида қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган 30 миллион еврони музлатишга қарор қилган.
Грузиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши тўхтатилишига мамлакатда демократик стандартлар ва қонун устуворлигига риоя этилишига шубҳа сабаб бўлган.
Қўшилиш жараёнининг тўхтатилиши ва молиявий ёрдамнинг қисқариши Грузия ва ЕИ ўртасидаги муносабатларга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.