Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Грузияда яна блэкаут юз берди

Грузияда яна блэкаут юз берди

Айни вақтда мамлакат пойтахти Тбилиси шаҳрида электр энергияси йўқ.

Шунингдек, интернет ишида ҳам узилишлар кузатилмоқда.

​Грузиянинг барча аҳолиси сув ва шам ғамлаб қўйишга чақирилди.

Маълумотларга кўра, Озургети, Поти ва Рустави шаҳарларида ҳам электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Грузияда охирги икки кунда иккинчи марта юз берган электр энергияси таъминотидаги кенг кўламли узилиш (блэкаут) сабабли, поездлар ва метро ҳаракати тўхтатилди.

Киритилди: 12:41 25.07.2026. Ўқилди: 832 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!