Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Грузияда болалар орасида коронавирус кўпаймоқда

Грузияда болалар орасида коронавирус кўпаймоқда

Грузияда ўсмирлар орасида коронавирус кучаймоқда. Бу синфлар ва мактабгача таълим муассасаларида ўқув жараёнининг бошланиши билан боғлиқ экани айтилмоқда.

– Мактаб ва болалар боғчалари очилганидан кейин касалланишлар сони кескин ошди. Бу, айниқса, сўнгги бир неча кун ичида яққол сезилмоқда. Шифохонада беморлар сони ортиб бормоқда, – деди Цицишвили номидаги болалар шифохонаси директори Давид Рехвиашвили “Имеди” телеканалига берган интервьюсида.

Таъкидланишича, айни пайтда Цицишвили шифохонасида 150 га яқин ўсмир бемор ва уларнинг ота-оналари даволанмоқда.

“Грузия янгиликлари” агентлиги хабар беришича, 23 нафар бола жонлантириш бўлимида бўлиб турибди. Пойтахт Тбилисида коронавирус туфайли 55 та болалар боғчаси 12 кунга ёпилган, 7 та мактаб ва 90 та хусусий синфлар масофадан туриб ўқиш тизимига ўтган.

Киритилди: 23:23 12.10.2021. Ўқилди: 1884 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!