Грузиялик дипломатлар айрим хорижий давлатларда босим остида. Бунга йўл қўйиб бўлмайди.
Бу ҳақда Грузия Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида қайд этилган.
"Грузия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат дипломатик хизматига босим ўтказилаётганини ва провокацияга чақирилаётганини қоралайди. Суверен давлат институтлари фаолиятига аралашишга уринишларга йўл қўйилмайди," дейилади баёнотда.