"Мен прокуратурага ўз вазифалари билан шуғулланишни ва президент билан сиёсий ҳисоб-китоб қилишдан қочишни маслаҳат берган бўлардим", — дея муносабат билдирди Зурабишвили.
Кеча, 30 октябрь куни эрталаб Грузия прокуратураси Зурабишвилини 26 октябрда бўлиб ўтган парламент сайловларида сохталаштиришлар ҳақидаги даъволари юзасидан сўроққа чақирганини маълум қилган эди. Прокуратура Марказий сайлов комиссиясининг сўровидан сўнг тергов жараёнини бошлади.