Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Грузия президенти: Россия чегаралари қаердалигини билиши керак

Грузия президенти: Россия чегаралари қаердалигини билиши керак

Россиянинг Украинага қарши урушининг келажакдаги дипломатик ечими Абхазия ва Жанубий Осетиядан рус қўшинларини олиб чиқиш масаласини ўз ичига олиши керак, деди Грузия президенти Саломе Зурабишвили Bloomberg агентлигига берган интервьюсида.

“Россия ўз чегаралари қаердалигини билиши керак”, деди Зурабишвили.

Унинг сўзларига кўра, "Россия урушда тўлиқ бўлмаса ҳам, деярли барча жангларда мағлуб бўлди" ва Грузия масаласи шунчаки музокаралар столида бўлиши керак.

Биз бу уруш “Россия босиб олинган барча ҳудудлардан чекинмасдан туриб” тугайди, деган фикрга ҳам йўл қўя олмаймиз”, деди сиёсатчи.

“Агар Ғарб Россия томонидан босқинчи қўшинларнинг тўлиқ олиб чиқилишини талаб қилмаса, у 2008 ва 2014 йиллардаги каби яна бир катта хатога йўл қўяди”, — дея қўшимча қилди Зурабишвили.

Киритилди: 16:25 02.02.2023. Ўқилди: 1894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!