Грузия узум етиштиришни таклиф қилган ҳолда Марсда олиб борилаётган космик тадқиқотлар лойиҳасига қўшилди, дея хабар берди Мамлакат миллий музейи ахборотига таяниб, “ria.ru”.
Миллий музейнинг таъкидлашича, НАСА космонавтлари аллақачон космик стансияда озиқ-овқат маҳсулотларини этиштириш бўйича бир нечта муваффақиятли тажрибалар ўтказган.
"Грузиянинг бу йўналишда ишлаши мумкин бўлган салоҳияти дунёда ноёбдир, чунки у энг қадимги узум этиштириш маданиятидан яхшигина хабардор", дейилади хабарда.
Айтилишича, бу иш юзасидан Грузия давлат тузилмалари, таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилади.