Грузияда 29 мартга ўтар кечаси намойиш пайтида тўрт киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда Грузия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бошқарма маълумотларига кўра, қўлга олинганлар полицияга бўйсунмаслик, йўлларни ноқонуний тўсиш ва майда безориликда айбланган. Ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жазо 5 минг лари (1800 доллар – таҳр.) миқдорида жарима ёки 60 суткагача маъмурий ҳибсга олишни ўз ичига олади.
Намойиш парламент биноси олдида бўлиб ўтди, унда иштирокчилар "Ягона миллий ҳаракат" ҳаракатларини текшираётган парламент тергов комиссияси ишига қарши чиқишди.
Собиқ ҳукмрон "Ягона миллий ҳаракат" партияси томонидан 2003-2012 йилларда содир этилган жиноятларни тергов қилиш бўйича муваққат тергов комиссияси 5 февраль куни тузилган бўлиб, парламентда уч ой ишлайди, шундан сўнг у ўз ҳисоботини тақдим этади. Кейинги учрашув жума куни бўлиб ўтди.