Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Грузия Ички ишлар вазирлиги намойиш пайтида 24 кишини ҳибсга олди

Грузия Ички ишлар вазирлиги намойиш пайтида 24 кишини ҳибсга олди

Тбилиси марказида кечаги намойишда 24 киши ҳибсга олинган.

Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Шундай қилиб, тўрт кун давомида пойтахтда 224 нафар намойишчи майда безорилик ва полицияга бўйсунмагани учун маъмурий қамоққа олинди.

Жиноий тергов доирасида яна икки киши қўлга олинди. Тергов натижасида аниқланишича, 29 ноябрь куни улардан бири парламент биносига ёндирувчи аралашма ташлаб, бинолардан бирида ёнғин чиққан, иккинчиси полициячини пиротехника воситалари билан жароҳатлаган.

Ҳибсга олинганлар мос равишда 17 ва 21 ёшда. Иккинчиси муқаддам бир неча марта судланган. Улар 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Грузия оммавий ахборот воситалари мухолифатдаги "Гирчи - кўпроқ эркинлик" партияси раиси Зураб Жапаридзе қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Киритилди: Бугун 12:16. Ўқилди: 333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!