Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Грузия ҳукумати Жанубий Осетиядаги референдумни тан олмаслигини маълум қилди

Грузия ҳукумати Жанубий Осетиядаги референдумни тан олмаслигини маълум қилди

Грузия ҳукумати Жанубий Осетияда ҳудуднинг Россия таркибига қўшилиши бўйича ўтказиладиган референдумни тан олмайди. Бу ҳақда «Грузин орзуси – Демократик Грузия» ҳукмрон партияси вакили Ираклий Кобахидзе маълум қилди. Сиёсатчининг сўзларига кўра, мамлакат мазкур масалада аниқ сиёсий позицияга эга.

«Албатта, биз Жанубий Осетиядаги ҳукуматни де факто тан олмаймиз, у ердаги сайловларни ҳам, референдумни ҳам. Шу сабабли бизнинг бу борадаги нуқтаи назаримиз аниқ ва равшан. Мазкур йўналишда ҳаракатланишда давом этамиз»,— деган Кобахидзе журналистлар билан суҳбатда («ТАСС» иқтибоси).

Жанубий Осетия президенти Анатолий Бибилов ҳудуднинг Россияга қўшилиши ҳақидаги режалар ҳақида 30 март куни эълон қилганди. У Шимолий Осетия билан бир ҳудудга бирлашиш таклифини берган. Апрелда Жанубий Осетияда президентлик сайловлари ўтказилган ва 56,09 фоиз олган Алан Гаглоев ғалабага эришган. Гаглоев Россияга қўшилиш бўйича референдумни кечиктириш ҳақида гапирган. Бироқ Бибилов умумхалқ муҳокамасини 17 июлга кўчиришга қарор қилди.

Киритилди: 18:00 15.05.2022. Ўқилди: 2894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!