Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Грузия бош вазири президентдан ўз лавозимини тарк этишни талаб қилмоқда

Грузия бош вазири президентдан ўз лавозимини тарк этишни талаб қилмоқда

Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзенинг айтишича, президент Саломе Зурабишвили декабрь ойида ваколат муддати тугагач, ўз лавозимини тарк этиши керак. Бир кун аввал у «қонуний сайланган парламент» тузилмагунча ўз лавозимида қолиш ниятида эканлигини маълум қилганди.

Саломе Зурабишвили амалдаги парламентни ноқонуний деб ҳисоблайди. Ноябрь ойи охирида у мамлакат Конституциявий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, октябрь ойидаги сайловлар кенг кўламли қонунбузарликлар билан ўтганини даъво қилиб, натижаларни бекор қилишни талаб қилган.

Зурабишвилининг президентлик муддати расман декабрь ойида тугайди. Аввалроқ ҳукмрон «Грузия орзуси» партияси Грузияда президентлик сайловлари 14 декабрда, инаугурация эса 29 декабрда ўтказилишини маълум қилган эди. Партия президентликка номзод сифатида собиқ футболчи, Россия футбол чемпиони Михаил Кавелашвилини кўрсатди.

Киритилди: Бугун 01:20. Ўқилди: 727 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!