Миллиондан ортиқ ўзбеклар ҳужжат топширадиган, халқ орасида «Грин карта» номи билан танилган АҚШнинг Турли миллат вакилларига виза дастурига 2023 йил учун аризалар қабули бошланди. Ҳужжат топшириш 2021 йил 7 ноябргача давом этади.
Aнкетани қуйидаги расмий сайтдан юборишингиз мумкин:
👉 https://dvprogram.state.gov
Шундан бошқа сайтлар расмий эмас ва бегона сайтларда шахсий маълумотларингизни қолдирманг.
Грин картага ҳужжат топшириш бепул.
Расмий сайтда айтилишича, натижалар 2022 йил 7 майда эълон қилинади.