Бугун 24 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Грета Тунберг Лондонда ҳибсга олинди

Грета Тунберг Лондонда ҳибсга олинди

Грета Тунберг Фаластин тарафдори бўлган фаолларни қўллаб-қувватлагани учун Лондонда ҳибсга олинди, деб ёзмоқда ОАВ.

Хабарларга кўра, 23 декабр куни швециялик фаол Грета Тунберг Лондон марказида Фаластин тарафдорларини қўллаб-қувватлаш акциясида иштирок этаётган вақтида ҳибсга олинган.

Намойиш A City of London осмонўпар биноси олдида бўлиб ўтди. Полиция бинони бўёқ билан бўяб ташлаган акциянинг икки иштирокчисини ҳибсга олган. Шунингдек, полициянинг таъкидлашича, Грета Тунберг 2000 йилдаги Терроризм тўғрисидаги қонуннинг 13-моддасини бузган.

"Фаластин учун маҳбуслар" (Prisoners of Palestine) гуруҳи Тунбергнинг Palestine Action ҳаракатини қўллаб-қувватловчи плакат кўтариб тушган видеосини эълон қилди.

AFP хабарига кўра, фаолнинг плакатида шундай сўзлар ёзилган: "Мен Фаластин ҳаракати гуруҳидаги маҳбусларни қўллаб-қувватлайман. Мен геноцидга қаршиман."

Шу йилнинг бошида Буюк Британия ҳукумати Palestine Action ҳаракатини террорчи ташкилот деб тан олган эди.

Киритилди: 22:06 23.12.2025. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!