Афинада ўқитувчилар ва мактабларнинг мунтазам аттестациядан ўтишини талаб қиладиган янги қонунга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Намойишчиларни тарқатиш учун полиция сув ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган.
Хабар қилинишича, намойишда 3 мингга яқин киши қатнашган. Улардан айримлари шаҳарнинг марказий кўчасини тўсишга уринганида полиция ходимлари қўшимча чораларни қўллаган.
Пайшанба куни Афина суди тўртта ўқитувчилар касаба уюшмасининг давомли иш ташлашини ноқонуний деб эълон қилган эди.