Эрон, Россия ва Хитойнинг Венадаги халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакиллари уч томонлама маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичини ўтказдилар.
Бу ҳақда Россиянинг Венадаги халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили Михаил Ульянов ўзининг расмий "X" (собиқ Twitter) саҳифасида маълум қилди.
Уч давлатнинг дипломатик вакиллари Эрон ядро дастури атрофидаги вазият ривожини муҳокама қилиш учун Венада учрашдилар. Музокаралар Австрия пойтахтида жойлашган халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхоналар даражасида олиб борилди.
"Хитой, Эрон ва Россиянинг доимий ваколатхоналари Эрон ядро дастури билан боғлиқ масалалар бўйича уч томонлама маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичини ўтказдилар", — деб қайд этди Ульянов ўз постида.