Бизга заиф иттифоқчилар керак эмас — АҚШ давлат котиби.
Марко Рубио 62-Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқида АҚШ ва Европа ўртасидаги яқин алоқаларга тўхталиб, европаликларни кучлироқ бўлишга чақирди.
Мюнхен хавфсизлик конференциясида Марко Рубио томонидан билдирилган бошқа фикрлар:
◾️ Биз иттифоқчиларимиз ожиз бўлишини истамаймиз, чунки бу бизнинг ўзимизни ҳам заифлаштиради. Бизга ўзини мустақил ҳимоя қила оладиган иттифоқчилар зарур;
◾️ АҚШ Европа кучли бўлишини ва мустақил яшай олишини истайди;
◾️ АҚШ ва Европа ўртасидаги келишмовчиликлар Европанинг келажаги борасидаги хавотирлар билан боғлиқ;
◾️ Чегараларсиз дунё ва миллий манфаатларни глобал тартиб билан алмаштириш ғояси ўзини оқламаган ва хато бўлиб чиққан;
◾️ Ғарб мамлакатларидаги оммавий миграция мисли кўрилмаган даражага етган ва бу давлатларнинг бирлиги ҳамда келажагига таҳдид солмоқда;
◾️ Вашингтон иттифоқчиларидан ажралишни мақсад қилмайди, аксинча улар билан узоқ йиллик дўстликни жонлантиришни истайди;
◾️ Ғарб ўзи яратган глобал ҳамкорлик тизимидан воз кечмаслиги керак, бироқ бу тизим ислоҳотларга муҳтож;
◾️ БМТ катта салоҳиятга эга, бироқ энг долзарб масалаларда у деярли ҳеч қандай рол ўйнамаяпти;
◾️ БМТ Украина ва Ғазодаги можароларга барҳам бера олмади, томонлар ўртасидаги музокаралар АҚШ туфайли амалга ошиши мумкин бўлди.