Google АҚШнинг Невада штатида минтақадаги маълумотлар марказларини қувват билан таъминлайдиган янги электр станциясининг расман ишга туширилганини эълон қилди.
Объектнинг ўзига хослиги шундаки, у Fervo технологиясидан фойдаланадиган янги турдаги геотермал электр станциядир. У универсал ҳисобланади ва уни сайёрамизнинг деярли ҳамма жойида ишлатиш мумкин.
Электр станциянинг қуввати бор-йўғи 3,5 МВтни ташкил этади. Google яшил энергияга ҳисса қўшмоқда ва турли хил муқобил энергия лойиҳаларига сармоя киритяпти. Бутун тизим ёпиқ, сув унинг ичида айланади ва атроф-муҳитга зарар етказмайди, деб хабар беради techcult.ru.