Жарима Ирландиянинг Маълумотларни ҳимоя қилиш комиссияси (DPC) томонидан Google’га нисбатан қўлланди. Компания фойдаланувчиларнинг жойлашуви ҳақидаги маълумотларни қайта ишлашда Европа Иттифоқининг GDPR қоидаларини бузганликда айбланган.
Комиссия маълум қилишича, фойдаланувчилар ўз жойлашув маълумотлари мақсадли реклама учун ёки Google алгоритмларини уларнинг қизиқишларига мослаштиришда ишлатилиши мумкинлигини тўлиқ билмаган бўлиши мумкин.
Шунингдек, Google айрим жойлашув маълумотларини зарур бўлганидан узоқроқ сақлагани қайд этилган.
Қоидабузарликлар 2018 йил майидан 2020 йил февралигача бўлган даврни қамраб олади. DPC компанияга ўз фаолиятини Европа стандартларига мослаштириш учун олти ой муҳлат берди.
Бу DPC томонидан Google’га нисбатан қўлланган энг йирик жарималардан бири бўлди. Айни пайтда компания фаолияти бўйича яна учта текширув давом этмоқда.