Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Googleʼда фаол бўлмасангиз, аккаунтингиздан айриласиз

A A A
Googleʼда фаол бўлмасангиз, аккаунтингиздан айриласиз

1 декабрдан Gmail, Photos, Drive ва бошқа сервисларнинг нофаол аккаунтларини бутун дунё бўйлаб ўчириш бошланади.

Бу компания серверларида жой бўшатиш ва маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Сўнгги икки йилда ўз аккаунтларига кирмаганлар Google булутли сервисида сақланаётган почтаси, фотосуратлари, ҳужжатлари ва бошқа маълумотларидан маҳрум бўлишлари мумкин.

Жараён 2023 йилнинг 1 декабридан бошланиб, 2024 йилда ҳам давом эттирилади.

Эски аккаунтни сақлаб қолиш учун хат жўнатиш, фотосуратларни юклаш ва кўриш, Drive орқали файл яратилса ёки очилса кифоя.

Киритилди: 10:11 26.11.2023. Ўқилди: 1156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!