Гонконг Социал-демократлар Лигаси (ГСДЛ) ўз фаолиятини тўхтатганини эълон қилди. Партия бу қарорни 2020 йилда жорий этилган хавфсизлик қонунлари туфайли Пекин томонидан кўрсатилаётган “кучли сиёсий босим” билан изоҳлади.
ГСДЛ раиси Чан По Ин оммавий ахборот воситаларига берган баёнотида партиянинг олдида бундан бошқа йўл қолмаганини, чунки уни аъзоларининг ҳаёти хавф остида эканини маълум қилди.
ГСДЛ тарқатиб юборилиши билан Гонконгда энди расмий мухолифат бутунлай йўқ бўлди. ГСД сўнгги икки йил ичида ўзини-ўзи тарқатиб юборган учинчи партия ҳисобланади.
Чан По Ин тилга олган хавфсизлик тўғрисидаги қонун Гонконгда 2020 йилда, минтақада Пекин таъсирининг кучайишига қарши норозилик тўлқинидан кейин қабул қилинган эди. 2024 йилда бу қонун янада кучайтирилди, у ҳукумат томонидан “қўпорувчилик” деб баҳоланган ҳаракатлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланилишини назарда тутади.
Шундан буён, авваллари Пекиндан маълум даражада мустақил бўлган Гонгконгда норозилик намойишлари тўхтаб қолди, шу билан бирга ҳудудда марказий ҳукуматнинг таъсири анча кучайди.