Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Гонконг алоҳида давлатми?

Гонконг алоҳида давлатми?

Йўқ, Гонконг давлат эмас. Гонконг - Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди . Гонконгнинг махсус маъмурий ҳудуд сифатидаги мақоми унинг собиқ Британия мустамлакаси сифатидаги тарихидан келиб чиқади.

Хитой билан шартнома ёки ижара асосида ҳозир Гонконг деб номланувчи ороллар ва материк ҳудуди 19-асрнинг турли нуқталарида Буюк Британия назорати остига ўтган. Ўша пайтдан бошлаб 20-асрнинг охирларида Хитойга қайтарилгунига қадар Гонконг материк Хитойга қараганда сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан бошқача траэктория бўйлаб ривожланган.

Ҳудуднинг бир қисми учун 99 йиллик ижара муддати (1898–1997) тугаши муносабати билан 1984 йилги Хитой-Британия қўшма декларацияси бутун Гонконгнинг Хитойга қайтарилишига йўл очди. Уни Хитойга қайтариш жараёни 1997 йил 1 июлда бўлиб ўтди ва шу пайтдан бошлаб Гонконг махсус маъмурий ҳудудининг асосий қонуни кучга кирди. Асосий қонун «бир давлат, икки тизим» тушунчасини белгилаб берди, унга кўра Гонконгга, гарчи ҳозир Хитойнинг бир қисми бўлсада, 50 йил муддатга капиталистик иқтисодиётни ва катта даражадаги сиёсий автономияни сақлаб қолишга рухсат берилган (ташқи сиёсат ва мудофаа масалалари бундан мустасно).

Киритилди: 17:40 02.08.2024. Ўқилди: 2959 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!