"Қора Пантера" фильмида рол ўйнаган америкалик актёр Чедвик Боузман 42 ёшида вафот этди. Бу ҳақда актёрнинг твиттер-аккаунтида хабар берилди.
2016 йилда Боузманга йўғон ичак саратонининг 3-босқичи ташхиси қўйилган. У тўрт йил давомида саратон сўнгги тўртинчи босқичга ўтгунча касаллик билан курашган. "Қора Пантерадаги қирол Т'Чаллни ўйнаш унинг учун шараф эди", дейилади хабарда.
ТМZ хабарига кўра, Боузман Лос-Aнжелесдаги уйида, оила аъзолари даврасида вафот этган. У илгари саратонга чалингани ҳақида гапирмаганди.
Aпрель ойида актёр мухлисларини ташвишга солганди, чунки у ижтимоий тармоқлардаги видеофильмларда жуда озғин кўринарди. Кейин New York Post журналистлари актёрнинг соғлиғи тўғрисида унинг вакилларидан билиб олишга ҳаракат қилишди, аммо жавоб ололмадилар.
Чедвик Боузман "Қора Пантера" фильмидаги Марвелнинг биринчи қора танли суперқаҳрамони роли билан танилган. Aктёр Қирол Т'Чалл ролини ўйнади. 2018 йилда Боузман ушбу фильмдаги роли учун мукофотланган.