Гинекологик муаммолар билан оғриб юрган бемор қиз шифокорининг навбатдаги қабулида кутилмаган ҳолатга дуч келди. Ҳодиса Англиянинг Йоркшир шаҳарчасида содир бўлган.
“Мoderator.az” сайти берган маълумотга кўра, 2 фарзанднинг отаси бўлган 51 ёшли гинеколог ўз беморига дастлаб беҳаё журнал бериб, ундан нимани ҳис этаётгани сўраган. Сўнг севган йигити бор ёки йўқлиги, жинсий алоқага қизиқиши қандайлиги борасида суриштирган. Гинекологик хасталиги учун бирор шубҳага бормай саволларга тўлиқ жавоб бериб ўтирган қиз шифокорнинг навбатдаги саволидан сўнг дарҳол унинг мақсадини тушунган ва зудлик билан хонани тарк этган. Гинекологнинг беморига сўнгги саволи эса “Мен билан жинсий алоқага кирасанми?” бўлган.
Қайд этиш керакки, қизнинг шикояти асосида лицензиясидан маҳрум этилган шифокор АҚШга кўчиб кетган ва у ерда соҳаси бўйича ишга ҳам жойлашган.