Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ғиждувонда ногирон эркакнинг уйида ўғрилик қилган йигитларга суд ҳукми ўқилди

Ғиждувонда ногирон эркакнинг уйида ўғрилик қилган йигитларга суд ҳукми ўқилди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 2020 йилнинг 28 декабридан 29 декабрига ўтар кечаси туманнинг Шарқ маҳалласи ҳудудида ғиждувонлик 24 ёшли А. ва Ш., 25 ёшли Р., 23 ёшли М. ҳамда 19 ёшли М. исмли йигитлар «бой ака» номи билан танилган ногиронлиги бор тадбиркор С.С.нинг хонадонига бостириб кирган.

Ғиждувонда ногирон эркакнинг уйида ўғрилик қилган йигитларга суд ҳукми ўқилди

Улар хонадон эгасини қўрқитиш учун пичоқ билан қуролланиб, қора рангли футболка билан ниқобланган. Мазкур босқинчиликда машина юкхонасида бўлган 12,5 миллион сўм пул ва икки дона телефон аппаратини олиб, йўл четида кутиб турган «Дамас»да воқеа жойидан яширинган.

Ғиждувонда ногирон эркакнинг уйида ўғрилик қилган йигитларга суд ҳукми ўқилди

Суд томонидан А. Жиноят кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) билан айбдор деб топилиб, 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Шу модда билан айбланувчи Ш. 12 йил муддатга, Р. ва М. 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, фуқаро М.га ушбу кодекснинг 241-моддасида (Жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Киритилди: 16:30 13.07.2021. Ўқилди: 1762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!