Германиянинг Брюль шаҳрида йирик жоме масжиди барпо этиляпти, дея хабар бермоқда “Анадўлу” агентлиги.
Қурилиш ишлари 2016 йилнинг августида бошланган. Усмонийлар меъморчилик анъаналарига ва замонавий услубларга таянганган ҳолда қурилаётган масжиднинг битта йирик ва олтита кичикроқ гумбази бўлади. Масжидда бир пайтнинг ўзида минг киши намоз ўқиши мумкин.

Бу ерда автомобиллар турар жойи, ўнта синф хонаси, спорт ва конференция заллари, ёшлар ва аёллар учун алоҳида заллар ҳам бўлади.

Эҳсонлар эвазига қурилаётган Брюль жоме масжидининг очилиши келгуси йилнинг Рамазонига мўлжалланган.
manba: azon.uz