Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Германияда черковларнинг жамоатлари тобора камайяпти

Германияда черковларнинг жамоатлари тобора камайяпти

Германияда 2017 йилда протестант ва католик черковларининг жамоатлари жами 44,8 миллионга тенг эди, 2018 йилда эса бу рақам қарийб 660 мингга қамайиб, 44,14 миллионга тушиб қолди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

Ўтган йили католик черковидан 216 078 киши, протестант черковидан эса 220 минг киши чиққан. Германияда католик черковининг жамоати 23 миллионга, протестант черковининг жамоати эса 21,14 миллионга тенг.  

Католик черкови ўтказган тадқиқотдан маълум бўлишича, немисларнинг черковдан узоқлашишига черков солиғи тўлаш мажбурияти, черковнинг замонга номувофиқ хатти-ҳаракатлари, бегоналашув, эътиқод билан боғлиқ шубҳалар, ҳафсалани пир қилувчи салбий воқеалар ва можаролар сингари омиллар асосий рол ўйнамоқда.

2017 йилдаги маълумотларга кўра, Германия аҳолисининг 37 фоизи ўзини динсиз деб ҳисоблайди. Аҳолининг 18 фоизи католиклардан, 26 фоизи протестантлардан ва 5 фоизи мусулмонлардан иборат.

Киритилди: 06:45 23.07.2019. Ўқилди: 1327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!