Бугун 28 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Германияда АҚШдан F-35 қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича шартномаларни қайта кўриб чиқиш таклиф қилинди

Германияда АҚШдан F-35 қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича шартномаларни қайта кўриб чиқиш таклиф қилинди

Ҳукмрон Христиан-демократик иттифоқ партияси (ХДИ) вакили, ташқи сиёсат бўйича мутахассис Родерих Кизеветтер Қўшма Штатлардан F-35 ҳарбий самолётларини харид қилиш бўйича келишувни қайта кўриб чиқишни таклиф қилди. Унинг фикрича, Доналд Трампнинг АҚШ президенти бўлиши трансатлантик алоқаларнинг келажагини ноаниқ ҳолатга солиб қўйгани боис, Берлин ўз манфаатларини қайта баҳолаши лозим.

"F-35 – бу АҚШнинг тўлиқ назоратидаги тизим. Назарий жиҳатдан, Америка исталган пайтда ушбу самолётларни биз ва бошқа мамлакатлар учун фойдасиз ҳолатга келтириш имкониятига эга", – дея фикр билдирди сиёсатчи Tagesspiegel нашрига берган интервюсида.

Кизеветтернинг сўзларига кўра, Германия техник хизмат кўрсатиш, логистика ва электрон тармоқлар масаласида АҚШга тўлиқ қарамдир, шунинг учун Берлин Вашингтон билан амалдаги шартномаларни қайта кўриб чиқиши керак.

Киритилди: 21:46 22.03.2025. Ўқилди: 607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!