Германиянинг Элмсхорн (Шлезвиг-Голштейн) шаҳрида 17 ёшли Эмин Б. йирик терактга тайёргарлик кўрганликда гумонланиб қўлга олинди. Тергов маълумотларига кўра, ўсмир Рождество арафасида юк машинасини оломон устига ҳайдашни режалаштирган. Эмин Б. ўз кураторлари билан портловчи мослама ишлаб чиқариш ва дипломатик муассасаларга ҳужумларни ҳам муҳокама қилган.
«Биз кўплаб қурбонлар билан юзага келиши мумкин бўлган фалокатнинг олдини олдик», деди Германия прокуратураси вакиллари.
Ўсмир ҳибсга олинишидан олдин кузатув остида бўлган. Америка разведка идоралари Германия ҳуқуқ-тартибот идораларига Эмин Б. ИШИД билан алоқадор суҳбат хоналарида бўлганлиги ҳақида маълумот берган. Хусусан, у ҳужумларни амалга оширишга тайёрлиги ҳақида ёзган ва «кофирларга» ҳужум қилиш режаларини ҳам эслатиб ўтган.
Немис терговчилари унинг портловчи қурилмалар учун бутловчи қисмларни сотиб олганини ва Ироқ ва Марокашдаги ишловчилар билан ёзишмаларини амалга оширганини тасдиқлади. Бундан ташқари, Эмин Б. кейинчалик юк машинасини ҳайдаш учун бир нечта ҳайдовчилик сабоқларини ҳам олган.
Полиция, шунингдек, тайёрланаётган жиноятга шерик деб аталган Белал Р.ни Германияда қўлга олди. Тинтув чоғида полиция ходимлари унинг хонадонидан тез ёнувчи материаллар, пиротехника воситалари ва электрон қурилмаларни олиб қўйишган.