Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Германия яқин икки йил ичида Россия томонидан NATO'га ҳужум қилиниши эҳтимолига тайёрланмоқда

Германия яқин икки йил ичида Россия томонидан NATO'га ҳужум қилиниши эҳтимолига тайёрланмоқда

Германия яқин икки йил ичида Россия томонидан NATO'га ҳужум қилиниши эҳтимолига тайёрланмоқда — Тhe Times.

Газета маълумотларига кўра, Бундесвер кенг кўламли можаро сценарийларини машқ қилмоқда. Бунга иттифоқчиларнинг ўн минглаб қўшинларини кўчириш, оммавий киберҳужумлар, диверсиялар ва инфратузилмага зарбалар киради.

Манбалардан бирининг айтишича, Германия кенг кўпамли уруш юз берган тақдирда NATO'нинг асосий логистика марказига айланишга ҳозирланмоқда.

"Ҳарбийлар ярадорлар сони кескин ошиб, кунига минг кишигача етишини тахмин қилмоқда ва аллақачон фуқаролик ресурслари, хусусан, шифохоналар, транспорт тизими ҳамда хусусий компанияларни сафарбар этиш масалаларини ишлаб чиқмоқда", дейилади мақолада.

Киритилди: Бугун 09:03. Ўқилди: 267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!