Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Германия ядровий давлатга айланадими?

Германия ядровий давлатга айланадими?

МАГАТЭ раҳбари Рафаэль Гроссининг 9 июль куни билдиришича, Германия бир неча ой ичида ядровий қурол яратиш имкониятига эга. Унинг сўзларига кўра, бу ҳозирча фақат гипотетик сценарий бўлса-да, Берлинда етарли ядровий материаллар, технологиялар ва мутахассислар мавжуд.

"Бу улар учун жуда кам вақт талаб қиларди — эҳтимол, бир неча ой", — деди Гросси. Бироқ у таъкидлади: Германия расман ядровий қурол яратиш ниятида эмас.

Гросси қайд этганидек, Европа давлатлари ядровий қуролнинг оқибатларини англаб, ундан воз кечган. "Ҳеч бир давлат фақат инсонийлик ила ҳаракат қилмайди — бу фақат миллий манфаатлар билан боғлиқ", — деди у.

Шу билан бирга, Германияда ядровий сийёсат бўйича ички баҳслар кучаймоқда. ХДС/ХСС етакчиларидан Йенс Шпан АҚШнинг Германиядаги ядровий қуроллари энди Россияга қарши етарлича тўсиқ бўлолмаслигини билдириб, Франция ёки Буюк Британия арсеналига кириш таклифини берди. Берлин бу таклифни рад этди.

Канцлер Фридрих Мерц Европа ядровий сийёсати мустаҳкамланишини қўллаб-қувватлади, аммо буни фақат АҚШ "ядровий зонтиги"га қўшимча деб атади. У Париж ва Лондон билан ушбу масалани муҳокама қилишни режалаштирганини маълум қилган.

Айни пайтда, АҚШнинг тахминан 20 та B-61 турдаги ядровий бомбаси Германиянинг Бюхель авиабазасида сақланаётгани айтилмоқда. НАТО бу борада расмий рақамларни ошкор қилмайди. Германия эса 2022 йилда ушбу базада эски Tornado ўрнига 35 та F-35 самолёти жойлаштиришга қарор қилган.

Киритилди: 13:11 10.07.2025. Ўқилди: 725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!