Бугун 20 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Германия ва яна 9 давлат Россия Федерацияси ва КХДР ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни қоралади

Германия ва яна 9 давлат Россия Федерацияси ва КХДР ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни қоралади


Шимолий Кореянинг Россиянинг Украинага қарши урушини тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаши, шу жумладан Шимолий Корея аскарларининг Курск яқинидаги ҳарбий амалиётларда иштирок этиши «хавфли эскалация» бўлиб, бу «жиддий хавфсизлик оқибатлари»га олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Австралия, Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Янги Зеландия, АҚШ, Франция, Жанубий Корея ва Япония ташқи ишлар вазирларининг қўшма баёнотида айтилади.

Ҳужжатда айтилишича, Пхеняннинг Москвага баллистик ракеталар ва артиллерия снарядлари етказиб бериши, шунингдек, Россиянинг Шимолий Корея аскарларини қуролдан фойдаланишни ўргатиши БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бузади.

Бундан ташқари, дипломатлар Кремль «Шимолий Кореянинг ноқонуний қурол дастурлари», жумладан, оммавий қирғин қуроллари ва логистика лойиҳаларига сиёсий, ҳарбий ёки иқтисодий ёрдам бериши мумкинлигидан чуқур хавотир билдирди.

Киритилди: 19:24 19.12.2024. Ўқилди: 275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!