Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Германия ва NATO давлатлари Россия билан урушга икки йил ичида тайёр бўлиши керак

Германия ва NATO давлатлари Россия билан урушга икки йил ичида тайёр бўлиши керак

Германия ва NATO давлатлари Россия билан урушга икки йил ичида тайёр бўлиши керак, деди британиялик ҳарбий эксперт.

Буюк Британиянинг Royal United Services Institute (RUSI) таҳлил маркази мутахассиси Эд Арнолднинг фикрига кўра, Шимолий Атлантика алянси давлатлари икки йил ичида Россия билан ҳарбий можарога жалб этилиши мумкин.

"Германия ҳукумати Кремлдан келаётган таҳдидларни инобатга олган ҳолда, мудофаа секторига инвестицияларни ўн йилларга мўлжаллаб режалаштиришга улгурмаслиги мумкин. Бунинг ўрнига Бундесвер биринчи навбатда ишончли қурол тизимлари ва ўқ-дорилар, айниқса артиллерия захираларини тезда оширишга эътибор қаратиши керак", — дея урғу берди эксперт.

Киритилди: 17:22 20.04.2025. Ўқилди: 745 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!