Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Германия Украинанинг Европадаги энг кучли тарафдори,- Зеленский

Германия Украинанинг Европадаги энг кучли тарафдори,-  Зеленский

Шольц ва Зеленский учрашувдан сўнг Германия Украинанинг Европадаги энг кучли тарафдори бўлганини ва шундай бўлиб қолишини таъкидлади

"Биз Украинани қанча керак бўлса шунча муддат қўллаб-қувватлаймиз", – деб ёзди Шолц Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Ўз навбатида, Зеленский Шольц билан учрашувдан сўнг Германияга Украинага ҳар томонлама, биринчи навбатда, ҳарбий ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.

"Бу бизнинг Украина мустақиллиги учун олиб борган муваффақиятли курашимизнинг асосидир", — дея қўшимча қилди Зеленский.

Шунингдек, у Германия канцлери билан “тинчлик формуласи”ни амалга ошириш ва иккинчи “тинчлик саммити”га тайёргарликни муҳокама қилганини айтди.

Киритилди: 12:21 07.09.2024. Ўқилди: 741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!