Бугун 15 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Германия Украинанинг Eutelsat сунъий йўлдош алоқа тизимига уланишини молиялаштиради

Германия Украинанинг Eutelsat сунъий йўлдош алоқа тизимига уланишини молиялаштиради

Германия Украинанинг Eutelsat сунъий йўлдош алоқа тизимига уланишини молиялаштиради.

Бу ҳақда Eutelsat бош ижрочи директори Эва Бернеке маълум қилди. Тўлов миқдорига ҳали аниқлик киритилмаган.

Март ойида Еврокомиссия Украинанинг Европа сунъий йўлдош тармоғига кириши субсидияланиши кераклигини билдирган эди. Reuters агентлигининг қайд этишича, етарли даражада сифатли алоқа учун сунъий йўлдошлар сонини кўпайтириш зарур бўлади.

Еврокомиссия томонидан илгари сурилган Iris2 лойиҳасининг қиймати 10,6 миллиард еврога тенг бўлиб, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигида 300 га яқин сунъий йўлдошни бирлаштиришни кўзда тутади. Лойиҳанинг тахминан 2030 йилда ишга тушиши кутилмоқда.

Ҳозирги пайтда Украина ҳарбийлари асосан Илон Маскнинг Starlink сунъий йўлдош алоқа тармоғидан фойдаланмоқда. Starlink'нинг қамрови кенгроқ ва сунъий йўлдошлари замонавийроқ. Шу сабабли бу тармоқ орқали интернет алоқаси анча тез ишлайди.

Киритилди: 17:03 05.04.2025. Ўқилди: 789 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!