Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Германия Украинага ёрдамни тўхтатди

Германия Украинага ёрдамни тўхтатди

Украинага кўрсатилган ёрдам ҳажми бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган Германияда 2025 йилга мўлжалланган бюджет режаси қабул қилиниши фонида Киевга ёрдам кўрсатишни давом эттириш масаласида келишмовчиликлар юзага келди.

2022 йил февралидан, яъни Россия-Украина қарама-қаршилиги бошланганидан бери Германия Украина ва бу мамлакат аҳолисига молиявий, ҳарбий ва гуманитар ёрдам сифатида 34 миллиард евро ажратди.

Бугун Германия Украинага кўрсатилаётган ёрдам бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради.

Бироқ, уч партия: СПД, Унион 90/Яшиллар ва ФДПдан иборат коалиция ҳукумати томонидан келишилган 2025 йилги бюджетни режалаштиришдан сўнг, мамлакатда тежамкорлик чоралари кучга кирди.

Киритилди: 18:10 23.08.2024. Ўқилди: 5203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!