Германия ТИВ раҳбари Евроиттифоқда қарорларни бир овоздан қабул қилиш тамойилидан воз кечишни таклиф қилди – DW.
Германия Ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул Евроиттифоқни ислоҳ қилишни, хусусан, ЕИга аъзо барча давлатлар томонидан қарорларни бир овоздан қабул қилиш тамойилидан воз кечишни таклиф қилди.
"Хавфсизлик масалаларида якдиллик тамойили бизнинг мавжудлигимизни хавф остига қўйиши мумкин", — дейди Вадефул.
Мамлакат Ташқи ишлар вазири мисол тариқасида Украина учун ажратиладиган 90 миллиард долларлик кредитни келтирди — ЕИ Венгрия ҳукуматига Виктор Орбан раҳбарлик қилган вақтдаги позицияси туфайли ушбу кредитни маъқуллай олмаган эди.
Унинг фикрича, агар бирор сабабга кўра Европа Иттифоқининг барча 27 та аъзо давлати ўртасида келишувга эришиш имкони бўлмаса, у ҳолда алоҳида давлатлар "чекланган гуруҳ доирасида олдинга ҳаракат қилиш" имкониятига эга бўлиши керак.
Умумий қарорларда иштирок этишни истамайдиган ёки иштирок эта олмайдиган давлатлар олдинга интилаётганларга халақит бермаслиги керак.
Вадефул, шунингдек, ЕИ даражасида ташқи сиёсий қарорларни қабул қилишда ҳозиргидек бир овоздан эмас, балки малакали кўпчилик овози билан овоз бериш тизимига ўтиш зарур деб ҳисоблайди.