Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Германия президенти мамлакатдаги сайловлар олдидан демократияга таҳдид борлиги ҳақида огоҳлантирди

Германия президенти мамлакатдаги сайловлар олдидан демократияга таҳдид борлиги ҳақида огоҳлантирди

Франк-Валтер Штайнмайер Саксония ва Тюрингия ҳудудий парламентларига сайловлардан бир ҳафта олдин берган интервьюсида "Демократиямиз пойдеворига ҳужум қиладиган ҳеч қайси шахс ҳокимиятга эришмаслиги керак", дея фикр билдирди.

Штайнмайер гап қайси сиёсий кучлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади. Маълумотларга кўра, бу ҳудудларда, ўнг қанот популист “Германия учун муқобил” партияси етакчилик қилмоқда. Кўпчилик сайловчилар Сара Вагенкнехтнинг янги сўл популистик партиясига ҳам овоз беришга тайёр. Ҳар иккила партия Германияга иммиграцияни қатъий чеклашни, Украинага ёрдамни тўхтатишни ва Россия билан ҳамкорликни тиклашни талаб қилмоқда.

Германия президентининг сўзларига кўра, баъзи немис сиёсатчилари ўзлари "нафратланадиган" сиёсий тизимга, яъни сиёсий институтлар, касаба уюшмалари ва мустақил оммавий ахборот воситаларига қарши курашмоқда.

"Бундай кучлар мамлакатни яхши томонга ўзгартириш учун ҳеч нарса таклиф қилмайди, улар бошқача мамлакатни хоҳлашади", — дея таъкидлади Штайнмайер.

Киритилди: 12:30 26.08.2024. Ўқилди: 1069 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!