Бугун 24 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Германия Изроилга қурол етказиб бериш эмбаргосини бекор қилди

Германия Изроилга қурол етказиб бериш эмбаргосини бекор қилди

Германия ҳукумати 8 августда жорий этилган Изроилга қурол-яроғ етказиб бериш тақиқини бекор қилишга қарор қилди. Қарор 24 ноябрдан амалга кириши ҳақида dpa агентлиги ҳукумат вакили Штефан Корнелиусга таяниб хабар берди.

Унинг таъкидлашича, айрим турдаги қуроллар бўйича чекловлар ҳозирги шароитда ўз долзарблигини йўқотган. Бу қарорга асосий сабаблардан бири сифатида 10 октябрдан амал қилаётган Исроил ва фаластинлик ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви қайд этилган.

🚫 Аввалроқ Ғазо секторида Исроил ҳаракатлари геноцид сифатида баҳоланиб, Германия жамоатчилигида қаттиқ норозиликка сабаб бўлган эди. Кескин танқидлар фонида ҳукумат Израилга қурол етказиб беришни тўхтатган эди.

Киритилди: Бугун 10:22. Ўқилди: 282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!