Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Германия CОVID-19га қарши “антитаначалар асосидаги коктейл”ни сотиб олди

Германия CОVID-19га қарши “антитаначалар асосидаги коктейл”ни сотиб олди

Германия ҳукумати касалликнинг дастлабки босқичидан оғир шаклга ўтишга йўл қўймайдиган моноклонал антитаначалардан иборат дорини сотиб олишга қарор қилди.

Бу ҳақда “Bild am Sonntag” газетаси хабар берди.

Германия соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпаннинг таъкидлашича, мамлакат ушбу препаратни маъқуллаган биринчи Европа давлатига айланади.

“Ҳа, кейинги ҳафтадан бошлаб биз Германияда Европа Иттифоқининг моноклонал антитаначалардан фойдаланишни бошлаган биринчи мамлакати бўламиз”, деган Шпан.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат 200 минг дозани сотиб олиш учун 400 миллион евро сарфлаган ва препарат биринчи навбатда университет клиникаларида қўлланилади.

Киритилди: 20:00 24.01.2021. Ўқилди: 1476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!