Германия Африка мамлакатларига бошпана сўраган қочқинларни юбориш режаси устида ишламоқда
Бу ҳақда Wall Street Journal нашри немис расмийларига таяниб хабар бермоқда.
Манбаларнинг газетага маълум қилишича, Берлин Кения, Гана, Сенегал ва Марокашга ҳам худди шундай режани таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Жараённинг ўзи йиллар давом этиши мумкин. Амалга оширилаётган режаларга кўра, аризалари рад этилган қочқинлар Африка мамлакатларида доимий қолиши мумкин.