Германия, бошқа иттифоқчилар билан биргаликда, НАТОнинг «Украинанинг устувор эҳтиёжлар рўйхати» (PURL) дастури доирасида Украинага қиймати 500 миллион доллар бўлган ҳарбий ёрдам пакетини молиялаштиришга тайёр.
ФРГ Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Германия ҳамкорлари билан биргаликда PURL доирасидаги илк комплекс ёрдам пакетларидан бири учун маблағ ажратишни режалаштирмоқда.
Ҳужжатда АҚШга Украинага қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб беришдаги узлуксиз ёрдами учун миннатдорлик билдирилган ҳамда Германиянинг мазкур ташаббусга қўшилиши Киевга кўрсатилаётган қўллаб-қувватлашни сезиларли даражада кучайтириши таъкидланган.