Россиянинг «Газпром» компанияси директорлар кенгаши Ўзбекистонда ваколатхона очиш масаласини кўриб чиқади. Мазкур масала 6 май куни кенгашда овозга қўйилади, деб хабар берди Interfax.
Ҳозирги вақтда «Газпром» Марказий Осиё минтақаси давлатларидан Туркманистон ва Қозоғистонда ваколатхонага эга.
«ЎзГазтрейд» АЖ ва «Газпром Экспорт» МЧЖ ўртасидаги икки йиллик келишувга кўра, кунига 9 миллион куб.м., йилига қарийб 2,8 миллиард куб.м. табиий газ экспорт ҳажми кўзда тутилган.
2024 йил ёзида Қозоғистон, шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан ўрта муддатли 15 йиллик газ етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланиши режалаштирилган.