«Газпром» Ўзбекистонда ваколатхона очишни кўриб чиқади, деб хабар беради «Подробно.уз» мухбири.
«Интерфакс» корпоратив ахборотни ошкор қилиш маркази компания директорлар кенгашининг 6 май куни бўлиб ўтадиган йиғилиши кун тартибини эълон қилди. Бошқа жиҳатлар қаторида Ўзбекистонда Газпром ваколатхонасини очиш масаласи ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда компаниянинг Туркманистон ва Қозоғистонда ваколатхоналари мавжуд.